Қозоғистон университетлари кучлилар сафида


  • 20 Октябрь, 2017
  • 777

QS” халқаро агентлиги олий таълим берадиган муассасаларини баҳолайдиган Ривожланаётган Европа ва Ўрта Осиё рўйхатини  эълон қилди. 250 университетнинг муваффақиятлари ўрганиб чиқилган сўнгги рўйхатда Қозоғистоннинг уч университети ўрин олди. Улардан Гумилёв университети 24-ўринни, Сатпаев университети эса 50-ўринни эгаллади.

Рўйхатда юқори ўринни эгаллаган Ал-Фаробий университети бу йил Байман ва ТГУ каби Россиянинг нуфузли университетларини ортда қолдириб, 10- поғонага жойлашди. “QS” дунё университетлари рўйхати олий маълумотлилар орасида ўтказилган анкета сўровномаси натижасида белгиланган академик обрўси (40%), иш берувчилар орасидаги анкета натижаларида белгиланган битирувчиларнинг иш жойида нуфузи (10%), профессор-ўқитувчилар ва талабалар нисбати (20%), хорижий ўқитувчи ва талабалар каби критериялар ёрдамида аниқланади. 


Бошқа мақолалар