Алматида ер кўчкиси


  • 8 Февраль, 2024
  • 96

8 февралга ўтар кечаси Алмати шаҳрининг Медеу тумани Тау-Самал микрорайонида ер кўчкиси оқибатида иккита турар жой зарар кўрган.

Ер кўчкиси техноген характерга эга тупроқнинг ортиқча намлиги туфайли юз берган. Кўчган тупроқ жинсининг умумий ҳажми 3200 кубометрга тенг. Дастлабки маълумотларга кўра зарар кўрган иккита уйдан бирида тўрт киши бўлиб, уларнинг икки нафари ёш болалар.

Фавқулодда вазиятлар департаменти хабарида “Яқин атрофдаги уйлар аҳолиси хавфсиз жойга эвакуация қилинди. Уларга ётоқхона ва бошқа керакли ашёлар берилди. Хавфсиз жойга кўчирилганидан бир неча соат ўтиб, аҳоли ўз ихтиёри билан дўстлари ва қариндошларининг уйларига кетди.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Қидирув ишлари уйларнинг бир-бирига яқин жойлашгани сабабли техникалардан фойдалана олиш имконияти йўқлигидан қийинлашмоқда” деб хабар берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, воқеа жойида тўрт кишининг жонсиз танаси топилган. Уларнинг икки нафари 2007 йили туғилган ўспиринлар.

Қулаган бино қолдиқлари ва тупроқ-лой уюмларини тозалаш ишлари давом этмоқда.


Бошқа мақолалар