- 2020-02-29
Ўзбекистон президенти “Мева, сабзавот ва қуритилган мева маҳсулотлари етиштирувчиларини қўллаб-қувватлаш” чора-тадбирлари қарорига кўра, “Ҳалол” рамзи остида маҳсулотлар ишлаб чиқариш амалга оширилишини маълум қилди.
“Узстандарт” давлат агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистонда “Ҳалол” белгиси остида маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Агентлик хабарида Қуръони каримнинг қуйидаги оятига ҳам ўрин берилган: “Эй инсонлар, ер юзида ҳалол ва тоза бўлганларни енглар ва шайтоннинг изидан юрманглар. Чунки у сизларга очиқ-ойдин душмандир.” (Бақара сураси, 168)
Хабарда яна дунёда “Ҳалол” маҳсулотларга талаб кундан-кунга ортиб бораётгани билдирилиб, ўлкада ҳалол туризм ҳам ривожланаётгани айтиб ўтилди. “Узстандарт” агентлигига кўра, “Ҳалол” стандартининг киритилиши бу каби маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик стандартларини орттиришга хизмат қилади.