- 2020-09-02
Қайрат Сатибалди антикоррупция хизмати томонидан ҳибсга олинди. У Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни бўлиб, Қозоғистоннинг энг бой кишиларидан бири эди.
Антикоррупция хизмати хабарида “Антикоррупция хизмати томонидан “Қозоқтелеком” ҲЖнинг маблағларини катта миқдорда ўғирлаш ва мансабини суистеъмол қилиш бўйича жиноий иш тергов қилинмоқда. Юқорида кўрсатилган жиноятлар бўйича Қайрат Сатибалди гумонланувчи сифатида қўлга олинган ва вақтинча сақлаш изоляторига киритилган” дейилган.
Антикоррупция хизматида Қайрат Сатибалдининг давлат хавфсизлигига раҳна солувчи бошқа жиноятларга алоқаси ҳам текширилмоқда.