Капалак эффекти нима?


  • 26 Апрель, 2018
  • 2828

Капалак эффекти деб кичик бир ҳаракат билан кутилмаган ва хаос даражасига олиб келувчи ҳолатга айтилади. Бу ҳолатга “Капалак эффекти” дейилишининг сабаби эса, Эдвард Нортон Лоренз тарафидан топилган “Хаос теорияси”нинг натижасидир.

Эдвард Нортон Лоренз "хаос теорияси"да қуйидаги ифодани қўлланади: “Амазон ўрмонларида бир капалакнинг қанот қоқиши АҚШда бўрон кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин. Бошқача айтганда бир капалакнинг қанот қоқиши дунёнинг ярмини айланиб чиқадиган довулга сабаб бўлиши мумкин.”

Бу борада берилган капалак мисоли ушбу ҳодисанинг “Капалак эффекти” деб номланиб кетишига сабаб бўлган. Албатта, унинг тўғри-нотўғрилигини текшириш мумкин бўлмагани учун ҳозирча фақат теорияда мавжуд. Бу ҳолат, кўпинча арзимас ҳодисанинг улкан тўполонларга сабаб бўла олиш эҳтимоли ҳақида гапирилганда мисол тариқасида келтирилади.  

Қуйидаги видеони томоша қилиб, капалак эффекти ҳақида атрофлича тушунчага эга бўлишингиз мумкин. 5 миллиметрлик домино 45 килограм оғирликка эга бўлган мармар тошни қулата олади. Тизилган ҳар домино аввалгисидан 50% га катта қилиб жойлаштирилган.


Бошқа мақолалар