- 2015-12-23
Америка аэрокосмик агентлиги “NASA” иши фақат диванда ётишдан иборат бўлган "мутахассис"ларни қидирмоқда.
Агентлик изалётган ходимларига бу "вазифаси" учун ойлик 5.000 доллар ҳақ тўлашини эълон қилган. “NASA” ер тортиш кучининг инсон баданига таъсирини ўрганиш учун ходимлардан ягона талаби 70 кун бўйича қимирламай ётишлари. Ходимлар бу даврда телевизор кўришлари ва интернетдан фойдаланишлари мумкин. Бу иш кун бўйи телевизор олдида ётадиган ёки компьютер ўйинлари ўйнаб ўтказадиганлар учун жуда идеал ишдир. Тадқиқот Хьюстондаги Жонсон Космик марказида ўтказилмоқда. Кўнгиллилар аввал бу ерда икки ҳафта қолишади ва кундалик ишлари билан машғул бўладилар. Мана шу тариқа олимлар уларнинг баданларининг ишлашини нормал шароитларда тадқиқ қиладилар. Улар бундан кейин 70 кун ётоқда қоладилар. Улар ҳар куни 16 соат ёруғликда, 8 соат қоронғида ушланади. Бу даврда компьютер ўйинлари ўйнаши, телевизор томоша қилиши, китоб ўқиши, интернетга кириши ва зиёратчиларни қабул қилишлари мумкин. Ётоқда бўлиш шарти билан душ қабул қилишлари ҳам мумкин. Бу 70 кунда кўнгиллилар фақат мутахассислар тадқиқот ўтказаётганида чиқишлари мумкин. 70 куннинг сўнггида бадан нормал ҳолатга қайтиши учун 14 кунлик реабилитацион даври бўлади.