- 2023-11-30
Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида “Отар” ҳарбий база полигонида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди. Парадда 3 мингга яқин ҳарбий хизматчи, 300 та ҳарбий техника ва 40 та учиш воситаси қатнашади. Тантанали тадбирни олий бош қўмондон президент Нурсултон Назарбоев кузатиб борди.
Полигонда барча вилоят ҳокимлари, Астана ва Алмати ҳокимлари ҳам иштирок этишди. Сценарий бўйича парад икки қисмдан иборат бўлди. Биринчи қисмда ҳокимларга минтқавий мудофаа бригадалар байроқлари топширилди. Байроқлар топширилгандан кейин анъанага кўра меҳмонлар олдидан тантанали марш билан 19 та пиёда парад гуруҳи ўтди. Иккинчи қисмда разведка-ҳарбий бўлинмаларнинг қурол ва ҳарбий техника воситасидаги реал тактик ҳаракатлари намойиш этилди. Ҳарбий парад якунида “Жетысу” учувчилар гуруҳи иштирокида самолётлар паради ўтказилди.