Қозоғистонда имтиёзли автокредит


  • 12 Апрель, 2022
  • 150

Қозоғистонда имтиёзли автокредитлаш шартлари аниқ бўлди.

Имтиёзли кредитлар учун ажратилган маблағ 100 миллиард тенгени ташкил этади. Унинг 30 миллиарди Қозоғистон вилоятларидаги автобуслар паркини янгилаш учун юборилади.

Енгил автомобилларни харид қилишга кредит ажратиш қуйидаги шартларда амалга ошади:

Фоиз ставкаси - 4 фоиз;

Кредитга ажратиладиган маблағ - 10 миллион тенгедан кўп эмас;

Кредит муддати - 7 йилдан кўп эмас;

Дастлабки тўлов - 0 фоиз;

Транспорт воситаси нархи - 15 миллион тенгедан юқори эмас.

Кредит бериш иккинчи даражали банклар томонидан амалга оширилади. Дастур жорий йилнинг апрель ойи охиридан ишга тушади.

Бундан ташқари, айни бир кредит олувчига икки йил мобайнида қайта кредит бериш тақиқланган.


Бошқа мақолалар