Ветеранлар адашиб Сочига учишди


  • 14 Май, 2018
  • 679

Етти нафар ўзбекистонлик ветеран Москвадаги параддан кейин адашиб, Сочига учиб кетган.

Ўзбек ветеранлари Ғалаба кунига бағишланган парадда қатнашиб бўлгандан кейин Москвадан қайтишда йўлдан адашди. Улар Кисловодскдаги санаторияга боришлари керак эди. Лекин адашиб Сочига борадиган самолётга чиқиб олишган.

Ҳаммаси билет олиш пайтида бошланган. Ўзбекистон делегацияси адашиб, умуман бошқа шаҳарга йўлга чиқади. Сочига ветеранлар билан бирга қариндошлари ва шифокорлари ҳам борган. Шаҳар ҳокимлиги ҳолатни сезгач, уларни хурсандлик билан кутиб олиб, ётадиган жойлар ажратиб, Сочини сайр қилдирган. Сўнгра ҳокимият ҳисобидан уларни Кисловодскка жўнатишган.

Ўзбек ветеранларидан Бекқула Ҳамзаев “Сочида бир неча марта бўлганман. Санаторияларида даволандим. Ҳозир шаҳар шунчалик ўзгариб кетибдики таний олмай қолдим. Улуғ ватан уруши иштирокчиларига қурилган меҳмонхоналар жуда ҳам чиройли экан” деди.


Бошқа мақолалар