Автомобиль тарихини қандай текшириш мумкин?


  • 8 Июнь, 2022
  • 418

Halyk Bank нинг “Homebank” иловасида автомобилни иккинчи бозордан сотиб олишда тарихини тез ва қулай текшириш хизмати ишга туширилди. Қўлдан автомобиль сотиб олганда баъзи хавотирлар бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Яъни автомобиль қайта жиҳозланганми, эгалик ҳуқуқи кимларга тегишли, автотранспорт гаровда эмасми ва бошқалар. Энди буларнинг барчаси ҳақида маълумотни “Автомобилга эгалик тарихи” янги хизмати орқали билиб олиш мумкин. Хизмат “Halyk Bank” билан ички ишлар вазирлиги ва ИИВ қошидаги ахборот-ишлаб чиқариш  маркази ҳамкорликда ишлаб чиқилди.

Хизматдан фойдаланиш учун “Homebank” иловасига кириб, “Давлат хизматлари” бўлимидан “Автомобилга эгалик тарихи” пунктини танлаб автомобилнинг давлат рақами ва техпаспорт рақамини киритиб, онлайн-формани тўлдириш керак.

Қидирув транспорт воситасига эгалик қилиш тарихи ҳақида батафсил маълумотни кўрсатади. Яъни:

1. Қозоғистон республикасида биринчи бор рўйхатга қўйилган санани;

2. Эгалик шакли (жисмоний ёки юридик шахс, аввалги эгаларининг сони);

3. Транспорт рўйхатдан ўтказилган жой;

4. Автомобиль ҳақида маълумот, марка, модель;

5. Ишлаб чиқарилган йили;

6. Ранги;

7. Гаров ҳақида маълумот;

8. Эгалик ҳуқуқига эга шахслар;

9. Хусусий белгилари (қайта жиҳозланганлик ҳақиа маълумот).


Бошқа мақолалар