- 2019-07-23
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қарағанда шаҳрига хизмат сафари билан келди. Юртбошига вилоятда олиб борилаётган уй-жой ва ижтимоий муҳим объектлар қурилиши ҳақида маълумот беришди.
Президент Нурсултон Назарбоев Қарағанда вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда “Менга бугун Қарағанда шаҳрининг янги маркази тушадиган жануби-шарқ томондаги очиқ майдонни кўрсатишди. Бу худди биз Астана шаҳрини очиқ майдонда қурганимиздек бўлади. Бу ерда исталган архитектура ғояларини амалга ошириш мумкин. Шаҳар маркази шу жойга кўчиб ўтади. Мен шу ерда ишлаётган вақтимда ҳозир Қарағанда шаҳрининг ҳокимлиги ва бошқа идоралар жойлашган ернинг тагида миллиардлаб тонна юқори сифатли кўмир борлигини билардик. Ўтган асрнинг 70-йилларида СССРнинг кўмир саноати вазирлигида шаҳарни кўчириб, кўмирни қазиб олиш режаси бор эди. Балки ҳаммаси бирданига амалга ошмаслиги мумкин, лекин барибир янги чиройли марказ қурилиши керак” деди.
Назарбоевнинг фикрича, Қарағанда мамлакатдаги тўртинчи миллионер шаҳар бўлиш учун барча имкониятларга эга.