- 2022-06-08
2018 йил 17 июнь куни Астана-Алмати йўналишидаги 9-рақамли йўловчи поездининг 8 та вагони изидан чиқиб кетди. Улардан учтаси ёнбошига ағдарилган. Ушбу ҳодиса Жамбил вилоятининг Шу станцияси яқинида рўй берди.
Рамсмий хабарда “Йўловчи поезднинг саккиз вагони издан чиққан, улардан учтаси ёнбошига ағдарилган” деб маълум қилинди.
Жамбил вилоятининг соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар ҳақида маълумот берди. Бошқарманинг матбуотга берган расмий баёнотида “Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатда 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир ҳалок бўлган. Тиббий ёрдам олиш учун 14 нафар йўловчи мурожаат қилган. Бир нафар жароҳат олган киши Шу шаҳар касалхонасига ётқизилди. Қолган 13 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин уйларига кетишга рухсат берилган” дейилган.
“Қозоғистон темир йўллари” ҲЖ матбуот хизмати 17 июнь куни кечқурун ҳалокатга учраган поезднинг 400 нафар йўловчиси Алматига етказилганлигини хабар қилди. Алмати-1 темир йўл вокзалида уларга барча керакли ёрдам кўрсатилган. Вокзалда 10 та тез тиббий ёрдам машиналари навбатчиликда турган. Йўловчиларга поезд билетлари тўланган пулларини қайтариб олиш тартиби ва қўшимча маълумотлар ҳақида консультация берилди.