Қозоғистон сабзавот экспортини орттиради


  • 29 Октябрь, 2017
  • 705

Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Қайрат Айтуғанов Қозоғистон сабзавот маҳсулотлари экспорти давомли ортаётганини маълум қилди.

Айтуғановнинг сўзига кўра, Қозоғистон сабзавот блан бирга гўшт, ёғ ва тухумлар экспортини ҳам орттирди. Айтуғанов “Бельгияга 3 минг тоннага яқин зиғир экспорт қилдик. Йил охиригача бу ўлкага 2 минг тонна кунгабоқар ёғи ва қўй гўшти экспорт қиламиз” деди. Айтуғановга кўра, Қозоғистон Эронга қўй гўшти ва тирик қўй жўнатишни йўлга қўйган. Қозоғистон ва БАА орасида қорамол, товуқ ва тухум экспорти назарда тутилган келишув имзоланган. Қозоғистоннинг Хитойга балиқ, қўй ва асал маҳсулотлари экспортини амалга оширишини маълум қилди. Айтуғанов “Жорий йилда қўй гўшти экспорти ўтган йилгига нисбатан 53% ортди. Тирик қўй экспортини эса 7,2 баравар орттирдик” деди.


Бошқа мақолалар