Греция ўт ичида


  • 25 Июль, 2018
  • 725

Грецияда душанба куни 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлган бир неча йирик ёнғинлар юз берди. Греция бош вазириАлексис Ципрас ҳалок бўлганларга 3 кунлик мотам эълон қилди.

Ёз мавсумида Грецияда ўрмон ёнғинлари кўп бўлади. 2017 йили ёнғинлар туфайли мамлакатнинг бир қатор минтақаларида фавқулодда ҳолат эълон қилинганди. Сўнгги кунларда Грецияда 40 даражалик саратон бўлиб, душанба куни эсган кучли шамол ҳолатни янада қийинлаштирди. Грециянинг ёнғин хавфсизлиги хизматининг расмий маълумотига кўра, Шарқий Аттикада 49 киши ҳалок бўлиб, 156 киши жароҳат олган. Кейинроқ ҳалок бўлганлар сони 74 тага, жароҳат олганлар эса 164 га етганлиги хабар берилди.

Ўт ўчириш хизмати “Ўт ўчириш хизматларининг зудлик билан ва кенг мобилизациясига қарамай кучли шамол ва ёнғининг катта тезлиги оқибатида ёнғин аҳоли пунктларига туташди. Аҳоли денгиз ва автомобилларидан бир неча метр масофада бўлишларига қарамай ёнғиндан қочиб қутула олишмаган” деб хабар берди. Ўт ўчириш хизматининг маълумотларига кўра, Грецияда бир суткада 47 та ўрмон ёнғини юз бериб, уларнинг кўпчилиги бошланғич паллада сўндирилган. Ёнғинда мингдан ортиқ уй, 300 та автомобиль ва Мати қишлоғи бутунлай кулга айланган.


Бошқа мақолалар