- 2023-07-11
Сиёсий ҳаётда ҳамма нарса алғов-далғов бўлиб кетди. Бу тўс-тўполон ичида нима бўлаётганини кўра олиш жуда қийин. Лекин ҳаракат қилмасак бўлмайди. Англашга мажбурмиз. Истасангиз бирга буларни таҳлил қиламиз.
Кеча Россия молия вазири Антон Силуанов “Нефть нархларининг тушгани сабабли 90-100 миллиард, ғарб давлатларининг санкциялари туфайли эса 40 миллард Евро йўқотдик” деди. Давом этамиз...
2013 йил 15 апрель куни маҳаллий соат билан 14:49 да Бостонда бомба портлади. Ҳар йили якшанба куни бўлиб ўтадиган Бостон марафони қонга бўялди. Воқеадан уч кун ўтиб, полиция портлашни уюштирган ёш йигитларнинг фотосуратларини эълон қилди. ФҚБ (FBI) эълон қилган фотосуратлардаги икки йигит қочишга уриниб, Массачусетс технология институти олдида бир полицияга ўт очди. Бу полициячи жон берган жойда ҳозирги кунгача кичкина шам ёниб туради. Воқеадан кейин қуршовга олинган ҳужумчилар тонггача полиция билан олишиб чиқди. Тўқнашув охирида чечен миллатига мансуб Тамерлан Царнаев исмли йигит оғир ярадор ҳолатда қўлга олинди ва касалхонада ҳаётдан кўз юмди. Укаси Жавҳар Царнаев эса тўқнашув вақтида қочиб, бир муддат кўздан йўқолди. Лекин Бостоннинг атрофидаги Ватертоунда ярим кечасигача давом этган таъқибдан кейин ярадор ҳолатда қўлга олинди.
Бу кун, яъни бомба портлаган кун Американинг мустақилликни қўлга киритган, инглизлардан қутулган кундир. Ўша куни “Инглизлар Американи уларнинг юртида таҳдид қилмоқда. Сизлар бизни мағлуб этмадинглар. Биз ҳалигача шу ердамиз. Очиқ ва аниқ хабар” дегандим.
Бомбаларни портлатганлиги иддао қилинаётган йигитларнинг амакиси Руслан Царнаевнинг америкалик сиёсий таҳлилчи Грэм Фуллернинг қизи Саманта билан 4 йилдан бери бир оила бўлиб яшаётганлиги маълум бўлди. Бу жуда қизиқ ҳолат эди.
Ярадор ҳолатда қўлга олинган Жавҳар Царнаев ғаройиб тарзда тилидан яраланган ва тилдан қолиб, гапира олмаётганди. Яъни МРБ (CIA)нинг ичигача кириб борган бир оила Бостонда қон тўкмоқда эди. Чунки уларнинг амакиси ашаддий неоконсерватизмчилардан бўлган собиқ президент ёрдамчиси Дик Чейни бошқарадиган Халлибуртон ширкатига ишларди. Бу ҳужумдан кейин Ўрта Шарқда кўп нарсалар ўзгарди. Сурия кризиси кучайди, Украина алғов-далғов бўлди.
Кобани кун тартибини белгилаб берди. Башар Ассад ўз ўрнида қолишга муваффақ бўлди. Нима қилиб бўлса ҳам Обама яккалаб қўйилди. Инглизлар ўзларининг тарихий душмани бўлган Россияни Обамадан узоқлаштириш учун ораларининг бузилишини таъминлади.
Чунки Сорос руслардан ўч олиш учун кеча-кундуз тинмай ҳаракат қилаётганди. Охир-оқибат нияти амалга ошди. 2000 йилларнинг бошида кўтарилган нефть баҳолари билан Ротшильдларга, Киссенжер ва Соросга шундай эшикни кўрсатиб қўйган Путин энди қийин аҳволда қолганди. Бундан ҳам қийин бўлиши кўриниб турганди.
Чунки нефть нархлари яна тушмоқда эди. Улар учун жуда оғир йил кутилмоқда эди. Путин бу қамалдан чиқиб кетиш учун Туркия орқали йўл излаши лозим эди.
Лекин бу ўйинни бошлаганларнинг дарди бошқа эди. Бу икки йигитга портлашни тўнкаб, Россияга ишора қилишди. CIA билан алоқаси борлиги маълум бўлган оила Бостонда маъсум инсонларнинг умрига зомин бўлди.
Суриштирув ишлари натижада Чеченистонга олиб борарди. “Бунинг ортида Россия турибди” деган хулоса чиқарилишини исташарди. Бугунги вазиятда ўша куни берилган хабарнинг қандай маъно бериши маълум бўлди.
Руслар нишонга олинганди. Балки ўзлари ҳам билишмас. Лекин инглизларнинг азалий орзулари амалга ошаётганди. АҚШ ва Россия бир-бирига қарши қилиб қўйилди. Инглиз разведкаси MI6 қанчалик бунинг ичидалигидан хабарим йўқ. Лекин натижалар Лондонга шундай ёқиб тушардики Сорос ва одамлари 2000 йили қувиб чиқарилган Россияга энди аввалгидан ҳам кучлироқ бўлиб киришга тоқатсизланарди. Агар улар кириб борадиган бўлса, Европа руҳланади, Америка эса узоқ вақт зарар кўради. Россиянинг ширкатлари қўлга киритилади ва заифлаган иқтисоди билан Путин истефога мажбурланадиган бўлса, Европа газ ва нефтни ўз қўлига олиб, жуда кучаяди. Бутун шартлар Путинни қурол ишлатишга мажбур қилаётганди. Путин армиясига “Ўт оч!” деса, нишон Озарбайжон бўлар эди. Қораденгизни бутунлай қўлга олиши мумкин бўлмаса ҳам, Путин Анқара билан яхши муносабат қуриш йўлини танлади. Бошқа чораси йўқ эди.
Бу орада Эрон давлати парчаланиб, заифлатилиб, ўз нефть ва газидан фойдалана олмайдиган ҳолга келтириларди. Бундан энг кўп Кўрфаз ўлкалари ва Саудийлар хушнуд бўлади. Бутун бу режаларнинг ичида Туркия билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам бор эди. Энг кўп тилга олинганлардан бири “Турк дунёсини Туркияга берайлик!” таклифи эди. Ишониш қийин, лекин бу борада жуда кўп жиддий ҳаракатлар бор.
Заифлаган Россиянинг бўшлиғи Анқара билан тўлдирилмоқчи. Эрондаги турклар (озар ва туркманлар) ҳам бунинг ичида эди.
Ҳисобни ким олиб борса ҳам Туркия билан ҳисоблашишга тўғри келарди. Ислом оламига лидер бўладиган ўлка излаганингизда ҳам, турк дунёсига лидер бўладиган давлат изласангиз ҳам илк хаёлга келадиган ўлка - Туркия эди.
Аввалги кун Американинг вице-президенти Джо Байден Истанбулга келди. Ва шу пайтгача ҳеч ким қилмаган ишни қилиб, Сулаймония жомесига борди. Рафиқаси билан бирга. Шу пайтгача хорижликлар ё Аясофя масжидига ёки Султон Аҳмад масжидига боришарди. Лекин Байден бошқача йўл тутди.
Ҳозирги замонда ҳеч бир нарса шундоқ ўзлигича бўлмайди. Бунинг бир маъноси бор. Фақат буни кўра олиш керак. Байден Истанбулда “Америка сифатида Туркияга ҳар доимгидан кўра кўпроқ эҳтиёжимиз бор. Бу ҳамкорлик бизни ҳам, Туркияни ҳам яна-да буюклаштиради” деди. Бу сўзларни айтгач, Сулаймония масжидини кезиб томоша қилди. Айтмоқчи бўлгани жуда аниқ эди. Фақат мағзини чақа олиш керак.
Сулаймония жомеси мумтоз Усмонли меъморчилигининг энг муҳим намуналаридан эди. Қурилганидан бери ўнлаган зилзилаларни бошидан ўтказиб, бирорта жойи дарз кетмаган мустаҳкам асар эди. Бу жоменинг яна бошқа хусусиятлари ҳам бор. Масалан, унинг 4 минораси бор. Бунинг сабаби Қонунийнинг Истанбул фатҳидан кейин 4-чи подишоҳлигига ишора. Минораларида ҳаммаси бўлиб 10та азон ўқиладиган шарафа (балконча) жойи бор. Бу эса Усмонли давлатининг 10-чи султони эканлигини билдиради. Бундан ташқари, жоме ички ҳавосини ўзи тозалайдиган шаклда қурилган. Ёғ чироқларидан чиқадиган ҳид ва тутунларни битта нуқтада тўплайдиган ҳаво оқими бор. Жомедан чиқадиган ҳидлар кириш эшигининг устидаги хонада тўпланади ва сиёҳга айланади. Байден Сулаймонияга бориш орқали “Буюк Туркия” мафкурасини тасдиқлашини эълон қилди. “Сизлар қанча тўфон, зилзилаларда ҳам дарз кетмадингиз! Сизлар буюксизлар! Энди бу минтақалар сизга қолади. Бироз вақт ўтиб, долларнинг ўрнига сизларнинг пулингиз билан Ўрта Шарқда тижорат қилинади” деди. Американинг узоқ яшаши учун бу лозим эди. Ниҳоят тушуниб етишди.