Туркистон ва Алмати орасида тезюрар поезд


  • 10 Октябрь, 2018
  • 669

Яқин кунлар ичида Туркистон ва Алмати орасида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Туран экспресс” йўловчи компанияси генерал директори Роман Ботабеков вилоят ҳокими Жансеит Туймебаев билан бўлган учрашувда хабар берди.

У “Мен Туркистон шаҳрининг вилоят маркази бўлганлиги ҳақидаги хабарни хурсандлик билан қабул қилдим. Ўзим Кентау шаҳрида туғилиб, ўсганман. Шунинг учун ўзим туғилиб ўсган жойимни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқчиман. Ноябрь ойидан Туркистон ва Алмати орасида тезюрар поезд қатновини йўлга қўймоқчимиз. Бундан ташқари Туркистон вилояти ва Туркистон шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ҳақида видеоматериал, репортаж ва фильмлар тайёрлаб, Туран-ТВ телеканалида эфирга қўйишни режалаштирмоқдамиз” деди.

9 октябрь куни “Туран экспресс” ва йўловчи транспорти бошқармаси орасида ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоланди. Туркистон ва Алмати орасида тезюрар поезд жума ва якшанба кунлари қатнайди. Кейинчалик поезд ҳар куни қатнайдиган бўлади.


Бошқа мақолалар