- 2026-03-03
Ҳаво транспорти мажмуаси матбуот хизматининг хабар беришича, Сакен Мамирбеков Туркистон
халқаро аэропорти директори этиб тайинланди.
“Сакен Ержанович бир йилдан ортиқ вақт давомида Туркистон халқаро аэропорти директори вазифасини бажариб, юқори даражадаги масъулият ва профессионализмни кўрсатди. Шу вақт ичида аэропортни ривожлантириш, унинг фаолиятини такомиллаштириш ҳамда авиакомпаниялар ва ҳамкорлар билан ҳамкорликни кенгайтириш борасида миқёсли ишлар амалга оширилди”, дейилади хабарда.
Сакен Мамирбеков 1987 йил 4 июль куни Кентау шаҳрида туғилган. Қозоқ миллий аграр университети ва граждан авиацияси академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Чимкент аэропортида бошлаб, у ерда ҳуқуқий таъминот ва ходимлар билан ишлаш бўйича юристдан тортиб, иқтисодиёт ва молия бўйича бошқарув раисининг ўринбосари лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтган.