- 2013-04-22
Дорилар масаласида қийинчиликларга дуч келган Туркманистонда ўлка раҳбарининг чоп этган доривор гиёҳлар ҳақидаги китобидаги чойлар соғлиқни сақлаш вазирлиги тарафидан аҳолига тавсия этилди.
Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлка ватандошларига президент Гурбангули Бердимухамедовнинг “Туркманистон доривор гиёҳлари” китобида таърифланган чойлардан фойдаланишни тавсия этди.
“Озодлик” радиосига кўра, вазирликнинг ахборот маркази Туркманистон расмий газетасининг куз мавсумида ўткир респиратор касалликларининг олдини олиш бўйича “11 та тавсия” эълон қилди.
Газетада эълон қилинган “фойдали” тавсиялар президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “Туркманистон доривор гиёҳлари” китобида таърифланган шифобахш чойлардан олинган.
Гурбангули Бердимуҳамедов президентлик вазифаси билан бир қаторда сўнгги 10 йил ичида ўлканинг доривор гиёҳлари ҳақида 10 жилдлик тадқиқоти жараёнида 40 дан ортиқ китоб чоп этди.
Вазирлик тавсиялари орасида спорт билан шуғулланиш, С витаминига эга егуликлар ейиш ва хонадаги ҳавони янгилаш, саримсоқли ва гармдорилик миллий таомларни ейиш ҳамда қўлларни тоза тутиш каби бошқа тавсиялар ҳам бор.