- 2013-04-22
Бир сониядан оз вақтда заряд оладиган супер микро батарея ишлаб чиқарилди.
Ҳозирга кунгача смарт телефонларнинг жуда ривожланганлиги, батареяларининг эса улардан анча ортда қолиб кетганлиги ҳақида кўп гапириларди. Энди бу ҳолат ўтмишда қолди. Ҳозир бир сониядан кам вақтда заряд оладиган супер микро батарея ишлаб чиқарилди. Батарея мавжуд литиум батареялардан 1000 маротаба кучли.
Иллинойс университетидаги тадқиқотчилар бугунги кундаги энг кучли микробатареяни ишлаб чиқаришга муваффақ бўлдилар. Бу супер батарея ёрдамида смарт телефонлар бир сониядан кам вақт ичида заряд олади.
Тадқиқотга раҳбарлик қилган Уилям Кинг “Бу батареяларга бўлган муносабатни ўзгартиради” деди. Батареяларнинг ўйлагандан кўра кўпроқ қувватга эга эканлигини айтган Кинг “Сўнгги йилларда электроника ускуналари кичрайди. Компьютерлар кичрайди. Батареялар эса, шунга мос равишда кичраймади. Энди микротехнология шу ҳолатни ўзгартиради” деди.
Кунимизда фойдаланувчилар орасида тезлик билан оммавийлашган смарт телефонларга нисбатан энг кўп шикоят зарядининг тез тугаб қолиши эди.