- 2013-04-30
Саида Раметова турмуш ўртоғи Жумадулла Раметовнинг 63 ёшини нишонлаш учун оилавий Туркистон шаҳрига келишди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган, ўзбек миллик академик драма театри актёри Саида Раметова асли туркистонлик бўлган эри актёр, режиссёр Жумадулла Раметов ва фарзандлари билан Туркистон шаҳрига келишди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жумадулла Раметов “Пайғамбар ёши” деб улуғланадиган 63 ёшга тўлиши муносабати билан Туркистон шаҳридаги тўйхонада халққа ош берди.
Юбилейни нишонлагач, эртасига “Шоҳсарой” тўйхонасида Ўзбекистондан Жумадулла Раметовни табриклаш учун келган ҳамкасблари билан бирга концерт ўтказишди.