- 2019-02-11
Туркистонда турар жойларни табиий газга улаш нархлари арзонлашди. Энди бу нарх 85 минг тенгени ташкил этади.
Туркистонда турар жойларни табиий газга улаш нархлари мувофиқлаштирилди. Масалан, аввал хусусий уйларни газга улаш бўйича ушбу хизмат 106 минг тенгени ташкил этган бўлса, энди 85 минг тенгега арзонлаштирилди.
“Нур Отан” партиясининг вилоят раиси ўринбосари Нурмахан Жолдасов маҳаллий аҳоли билан учрашувда одамлар учун барча қулайликлар берилиб, жумладан бўлиб-бўлиб тўлаш шакли ҳам йўлга қўйилганлигини таъкидлади.
Жолдасов “Бугун Туркистонни газлаштириш асосий масалалардан биридир. Хусусий уйларни газга улаш нархи 80 минг тенгега туширилди. Бундан ташқари газ кесилганда ҳавони тозалаш ускунаси 6 минг тенгени ташкил этади. Шу тариқа умумий нарх 85 минг тенге бўлади. Аҳоли бу нархни уч босқичда тўлаши мумкин. Биринчи босқичда ҳужжатларни расмийлаштириш учун 30 минг тенге тўланади. Барча ҳужжатлар расмийлаштирилгач, турар жойга табиий газ қувурини тортишга яна 30 минг тенге тўланади. Сўнгра барча ишлар ниҳоясига етгач, қолган 25 минг тенге тўланади” деди.
Жорий йилда Туркистон шаҳрининг 60%и табиий газ билан таъминланади. 2020 йили эса шаҳар бутунлай табиий газга уланади.