- 2020-06-13
Туркистон-Кентау автотрассасининг янгиланиш ишлари 2021 йили ниҳоясига етади.
Туркистон вилояти йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари бошқармасининг буюртмасига биноан Туркистон ва Кентау шаҳрини боғловчи вилоят аҳамиятига эга йўлни ўртача таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Пудратчи ташкилот сифатида маҳаллий “Ақ жол” ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Туркистон ва Кентау шаҳри орасидаги йўл узунлиги 26 км ни ташкил этиб, бугунги кунда унинг 19 км таъмирланмоқда.
Ҳозирда таъмирлаш ишларининг 95% тугалланган, асфальтобетон қопламалар бутунлай ётқизилган. Аҳоли пунктларига тротуарлар ётқизилиб, ёритиш чироқлари ўрнатилган. Бу билан бирга Туркистон шаҳри ҳудудига велойўлакча ётқизилди.
Янгиланган йўл трассаси таъмири 2021 йили бутунлай ниҳоясига етади.