Туркистонда 1000 км йўл таъмирланмоқчи


  • 11 Май, 2022
  • 238

Таъмирлаш ишлари 68 та объектда олиб борилиб, улар ичида 4 та кўприк ҳам бор.

Таъмирлаш ва реконструкция ишлари 760 км вилоят аҳамиятига ва 109 км туман аҳамиятига эга йўлларда олиб борилади. Лекин асосий эътибор сайёҳлик йўналишларидаги йўллар ва вилоят маркази билан йирик аҳоли пунктларини боғлайдиган йўлларга қаратилди. Бугунги кунда Туркистон-Шаулдер йўналишидаги 35 км ва Кентау тарафдан Туркистон шаҳрига келувчи 24 км йўл таъмирланмоқда. Бундан ташқари Чўрноқ, Майдантал, Жуйнек ва Қарноқ ҳамда вилоят марказидаги 100 км йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Кейинги йил бошига Тўлеби туманида 18 км, Тулкибас туманида 69 км, Қазиғурт туманида 39 км йўл бутунлай таъмирланиб, фойдаланишга топширилади.

Туркистон вилоятида автойўл ва аҳоли пункти кўчаларининг умумий узунлиги 17 минг 500 кмни ташкил этади. Булардан 723 км республика тармоғи, 5783 км маҳаллий тармоқ ва 11 минг км аҳоли пункти кўчалари ҳисобланади. 


Бошқа мақолалар