Қозоғистон олтин ҳажми бўйича 14-ўринда


  • 11 Июль, 2019
  • 815

Россия биринчи чоракда 55,3 тона олтин билан энг йирик харидор бўлди. Қозоғистон ҳам қимматбаҳо метал сотиб олишда давом этмоқда. Биринчи чоракда 11,2 тонна олтин сотиб олинди.

“World Gold Council” мамлакатларнинг олтин валютаси заҳирасидаги олтин ҳажми бўйича рейтингни эълон қилди. Июнь ҳолатига кўра, АҚШ (8,1 минг тонна), Германия (3,4 минг тонна) ва Италия (2,5 минг тонна) рейтинг бошида келишмоқда. Илк бешталикка Франция (2,4 минг тонна) ва Россия (2,2 минг тонна)давлатлари ҳам киради.

Қозоғистон эса 366,6 тонна олтин билан 14-ўринни эгаллади.


Бошқа мақолалар