Туркияда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди


  • 28 Октябрь, 2025
  • 28

Мармара денгизи ҳудудида 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди, унинг силкинишлари Истанбул ва қўшни вилоятлар аҳолиси томонидан сезилди.

Бу мамлакатда сўнгги икки кун ичида содир бўлган иккинчи зилзиладир.

ОАВ маълумотларига кўра, ер ости силкинишининг эпицентри Баликесир вилоятида жойлашган.

Якшанба оқшомида Туркия ғарбида ҳам ер ости силкинишлари қайд этилган эди. Улар Истанбулнинг ғарбий қисмида тахминан 20-30 сония давомида сезилди, квартираларда қандиллар чайқалиб, ойналар титради. Смартфонлардаги иловалар силкинишлар бошланишидан бир неча сония олдин огоҳлантирган.

Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) сейсмологлари маълумотига кўра, ўшанда зилзила магнитудаси 3,7 ни ташкил этган, эпицентри Қора денгизда, Истанбул аэропорти яқинида жойлашган. Ўчоқ 13 километр чуқурликда жойлашган эди.

Кандилли обсерваторияси сейсмологлари эса магнитудани 3,9 деб баҳолаган.


Бошқа мақолалар