Ўзбекларга шимолга кўчишлари таклиф қилинди


  • 23 Сентябрь, 2019
  • 567

Қозоғистоннинг йирик сиёсий партияларидан бири ўлкадаги этник ўзбекларга мамлакатнинг шимолига кўчиб ўтишни тавсия қилди.

Қозоғистондаги Демократик халқ партиясининг Туркистон вилояти бўлими матбуот учун баёнот билан чиқди.

Туркистон вилояти бўлимининг бош котиби ўринбосари Бейсен Тажибаев раислигидаги ҳайъат Қорабулоқ қишлоғи аҳолиси билан учрашди. Йиғилишда ўзбек диапорасини “Енбек” дастурининг татбиқ этилишида фаол иштирок этишга ва имкониятлардан фойдаланишга чақирди.

“Қорабулоқ ўлкадаги энг аҳолиси кўп қишлоқ. Қишлоқда 60 мингдан ортиқ одам яшайди. Жорий йилда фақат битта оила шимолга кўчиб ўтди. Дастур деҳқончилик ва фермерлик учун ер участкалар билан таъминламоқда. Вилоятимизда 400 мингдан ортиқ меҳнаткаш ўзбек яшамоқда. Дават дастурида фаол иштирок этса, иш ва уй-жой билан таъминланади. Шимол вилоятилари ҳам ривожланади. Кўплаб муаммолар ҳал этилади” деди.

Бу ўзбек этник гуруҳ тамсилчилари билан стратегик аҳамиятга эга илк йиғииш эканлигини таъкидлаш лозим. Натижада 52 оила шимолий вилоятларга кўчиб ўтишга истак билдиришди.


Бошқа мақолалар