- 2020-05-29
Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюпов коронавирус инфекциясини юқтириб, бошқалардан изоляция сақламоқда.
Аюпов ўзининг “Instagram” саҳифасидан “Ҳурматли Туркистон шаҳри аҳолиси! Афсуски, COVID-19 мени ҳам четлаб ўтмади. Бир неча кун аввал тобим қочиб, шифокорларга мурожаат қилдим. Бугун менинг гумонимни тасдиқловчи ташхис натижалари келди. Ҳозирги вақтда мен уйда изоляцияда ўтирибман. Аҳволим нисбатан қониқарли. Менинг ишим ҳар куни одамлар тўпланадиган жойларга боришдан иборат. Барча кўрган чора-тадбирларимга қарамай коронавирус инфекцияси юқтириб олдим.
Тез кунларда яна сафда бўлишимга умид қиламан. Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!” деб ёзди.