Туркистон яшил белбоғи катталашди


  • 14 Октябрь, 2021
  • 232

Туркистонда экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида шаҳар атрофидаги 7700 гектар майдонда яшил ҳудуд барпо этилганди. Бу ҳудудга 11,5 миллион баргли дарахт кўчатлари ўтқазилди. 3020 гектар майдонга эса 9 миллион саксовул экилди.

Бугунги кунга келиб, яшил ҳудуд майдони икки бараварга ошиб, 13220 гектар майдонни эгаллади. Ушбу ҳудудда 21 миллион 489 минг кўчат ўсмоқда.

Кўчатларни сув билан таъминлаш мақсадида аэропортга олиб борувчи йўл четидаги 268 гектар майдонда томчилаб суғориш системаси ишга туширилди. Ҳозирги вақтда 63% кўчатлар скважиналар, 25% кўчатлар каналлар, 12% кўчатлар эса насослар ёрдамида суғорилмоқда. Олиб борилган назоратга кўра, кўчатларнинг 51,2%и яхши, ўрта ва қониқарли ҳолатда. 


Бошқа мақолалар