- 2015-02-28
Туркистон шаҳрида навбатдаги оммавий шанбалик ўтказилди. Шанбаликда вилоят ҳокими ўринбосари, бошқарма бошлиқлари ва ходимлари, шаҳар ва туман ҳокимият ходимлари ва маҳаллий аҳоли иштирок этди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Сакен Қалқаманов секторлардаги ишлар билан танишиб чиқиб, кўчат ўтқазишда қатнашди.
Вилоят марказини ободонлаштириш учун 32 секторга бўлинган. Шанбаликда уларга 25 минг кўчат ўтқазилди. Улар асосан манзарали дарахтлар, заранг, олхўри, қайрағоч, тут, каштан, арча, жўка (липа)нинг кўчатлари. Ҳудудларни тозалаш, шаҳар ва туманларни яшиллаштириш ишларида шанбаликда 2500 одам ва 245 дона техника иштирок этди. Бу ишлар доирасида 23 та ҳудудий департамент ходимлари Р33, Р-32 каналлари бўйига 8 километрга дарахт экишди.