Туркистонда портлаш юз берди


  • 12 Сентябрь, 2019
  • 549

10 сентябрь куни соат 19:00 ларда Туркистон шаҳрининг Сатторхонов кўчасидаги “Royal Grand Hotel” меҳмонхонаси ҳудудида гал баллонлари юкланган ЗИЛ русумли юк автомобили ёниб кетди. Ёнғин оқибатида портлаш юз бериб, олов меҳмонхона томига туташди. Ўт ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракати билан ёнғин соат 20:15 да бутунлай ўчирилди.

Ёнғинни ўчириш учун Туркистон вилоятининг Фавқулодда вазиятлар департаментининг 70 нафар ходими ва 14 дона ўт ўчириш техникаси сафарбар этилди. Ўт ўчириш вақтида уч тонналик газ автоцистернаси портлагани маълум бўлди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўт ўчирувчиларга мурожаат қилиб “Ўт ўчириш вақтида жароҳат олган ходимларга тез кунларда соғайиб кетишларини тилаб қоламан. Уларнинг бу ҳаракатлари давлат мукофоти билан тақдирланади” деди.

Ўт ўчириш вақтида 5 нафар ўт ўчирувчи жароҳат олиб, марказий касалхонага етказилди. ФВД бошлиғи ўринбосари подполковник Бахитжан Абдуғаппоров оғир жароҳатлар реанимацияга тушди. 


Бошқа мақолалар