- 2023-02-23
Туркистон вилоятининг барча ту ман ва шаҳар касалхоналари Германияда ишлаб чиқарилган “Jenny” маркали ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратлари билан таъминланди.
Вилоят ҳокими Умирзақ Шукеев COVID-19 ёйилиши бўйича вазият қатъий назорат остида эканлигини таъкидлади.
Вилоят бюджети ҳисобига сотиб олинган 26 та сунъий вентиляция аппаратлари биринчи бўлиб Жетисай, Ўрдабас, Кентау, Ўтрор, Сариағаш, Сайрам ва Қорабулоқ туман касалхоналарига ҳамда марказий шаҳар ва болалар касалхонасига етказилди.
Аппаратларга вилоят жамоат соғлиғини сақлаш бошқармаси тарафидан ўтган йили декабрь ойида буюртма берилиб, эски нарх бўйича ҳар бир аппарат 16 миллион тенгедан сотиб олинган.
Шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда вилоятда ушбу аппаратлар керак бўладиган даражада оғир хасталар йўқ.