- 2024-04-18
25 декабрь куни Туркистон шаҳрида вилоят тез ёрдам кўрсатиш маркази очилди. Тез ёрдам станцияси “Көмек” автоматлаштирилган бошқарув системаси орқали ишлайди.
Очилиш маросимида вилоят ҳокими Жансеит Туймебаев иштирок этди. Тез ёрдам марказининг тантанали очилиш маросимида станцияга 3 та янги махсус машинанинг калитини тақдим этишди.
Туймебаев “Туркистон вилоятида тиббиёт соҳасида катта ишлар олиб борилмоқда. Булардан соҳлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, муассасаларни компьютер ва транспортлар билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда бир қатор мутахассислар хорижда малакаларини ошириб қайтишди. Ўз навбатида мен буларнинг барчаси вилоятнинг келгусида янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади деб ҳисоблайман” деди.
Барча туман тез ёрдам станциялари ишлари вилоят пунктрининг назоратида бўлади. Бу Туркистон вилоятининг исталган нуқтасидан тез ёрдамга мурожаат қилган хастанининг чақириғи марказга уланишини англатади. Хастанинг манзилига ўша жойга энг яқин тез ёрдам бригадаси жўнатилади.
Вилоят ҳокимиятида жорий йилда тиббиёт ташкилотлари учун 8 миллиард тенге ажратилган. Яқин вақтда Туркистон вилоятида туғруқхона, махсус кардиология, онкология, психоневрология ва наркология марказлари ва поликлиникалари қурилиши режалаштирилган.