Мамин Чимкент ва Туркистон лойиҳаларини назорат қилди


  • 1 Май, 2020
  • 438

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин хизмат сафари доирасида Чимкент ва Туркистондаги ижтимоий-маданий ва транспорт инфраструктураси объектлари қурилишини назорат қилди.

Чимкентда Маминга аэропортдаги соатига 2000 кишини қабул қила оладиган халқаро терминал қурилиши ҳақида ҳисобот беришди. Терминал жорий йилнинг декабрь ойига топширилиши режалаштирилган.

Туркистонда бош вазир янги халқаро аэропорт ва унга борадиган йўллар қурилиши билан танишиб чиқди. Объект вилоят марказидан 16 км масофада жойлашган бўлиб, жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилади. Аэропртнинг ўтказиш қуввати йилига 3 миллион одамни ташкил этади.

АСҚАР Мамин Конгресс-холл, 7 минг ўринлик стадион, ўқувчилар  саройи, бассейнли спорт комплекси, шаҳар атракцион парки, драма театри, вилоят илмий-оммавий кутубхона, “Ұлы дала Елі” маркази, Яссавий музейи ва Биринчи президент парки объектларини назорат қилди.

Бундан ташқари ҳукумат бошчиси ҳар бири 120 ўринлик бўлган “Rixos Turkestan” ва “Hampton by Hilton” меҳмонхоналари қурилиши ҳамда “Sembol construction” турк компанияси томонидан қурилаётган кўпфункцияли сайёҳлик комплекси “Карвон-сарой” билан танишди. Юқорида тилга олинган барча объектлар жорий йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. 


Бошқа мақолалар