- 2020-05-05
Қозоғистоннинг Алмати шаҳридаги барча трамвайларда ва тўртта троллейбусда Wi-Fi тармоғи асосида бепул интернет ўрнатиб чиқилди.
«Алматиэлектротнранс» компанияси матбуот котиби Гаухар Нокербекованинг сўзларига кўра, бепул интернет трамвайларда икки кундан буён тест режимида ишламоқда.
«Агар тест режими муваффақиятли ўтса, барча троллейбуслар интернетга уланади. Яқин вақт ичида автобусларни ҳам интернетга улаш режалаштирилган», – деди Нокербекова.
Алмати шаҳрида 212 та троллейбус 12 йўналишда ҳаракат қилади. Натижада Алмати жамоат транспортларида оммавий равишда бепул интернет ўрнатилган шаҳарлардан сўнгиси бўлди. Бу борада Петропавловск биринчи ўринда бормоқда. Шимолий Қозоғистон вилояти марказида жамоат транспортларга 2013 йил декабрь ойидан бошлаб, бепул Wi-Fi ўрнатилишни бошлаганди. Шу пайтда 20 та автобусга интернет ўрнатилганди. Бундан ташқари, шаҳарда илк бор Қозоғистонда татбиқ этилган маълумотлар таблоси қўйилган иситилган бекатлар пайдо бўлганди.