Туркистон вилоятида автомобиль ишлаб чиқарилади


  • 2 Май, 2020
  • 399

Жорий йилда Туркистон вилояти Толеби туманида йирик лойиҳалардан бири бу “Ленгер автомобиль ишлаб чиқариш” заводининг ишга тушиши бўлади.

Ушбу лойиҳага 2 миллиард тенге инвестиция киритилган. Ҳозирга вақтда заводда бутунлай қайта қуриш, янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Натижада жами майдони 13 минг 96 метр квадратдан иборат ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушадиган бўлди.

Завод автомобиль ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Заводда аҳоли талаби юқори бўлган автомобиль эҳтиёт қисмлари, жиҳозлар, темир қисмлари ишлаб чиқарилади. Заводнинг йил давомидаги унумдорлиги 60-70 тоннага етади. Бу ерда маҳаллий хомашёлардан фойдаланилиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар мамлакатнинг ички бозорига мўлжалланган.

Келгусида янги иш ўринлари очилиб, 250 нафар кишини иш билан таъминлаш режалаштирилган.


Бошқа мақолалар