Кентау кафесида одамлар заҳарланди


  • 8 Июль, 2023
  • 147

Туркистон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Кентау шаҳридаги кафеда юз берган оммавий заҳарланиш ҳақида маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати “Кентау шаҳрида оммавий заҳарланиш натижасида юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганлар сони 67 кишига, амбулатор даволанишдагилар эса 28 кишига етди. Касалланганлар орасида 14 ёшгача бўлган болалар 40 нафар, катталар 27 нафар, жумладан 3 нафари ҳомиладор аёл бор” деб хабар қилди.

Вилоят ҳокимияти заҳарланганлар кафеда суши ва чикен ейишганлигини маълум қилди.

Ушбу воқеа юзасидан тергов бошланди. Барча хасталар тана ҳароратининг кўтарилиб кетиши, қайт қилиш ва ич кетишидан арз қилган. Улар хасталик сабабини “Ризқ равони” кафесидан сотиб олинган егуликлардан кўришмоқда. Ҳозирги вақтда кафе фаолияти тўхтатилиб, навбатдан ташқари текширув ўтказилмоқда. Вилоят санитар-эпидемиологик департамент ҳодимлари жалб этилган.

Бу ушбу кафедаги биринчи заҳарланиш эмас. Ўтган йил кузда ушбу кафеда овқатланган 168 киши заҳарланиб касалхонага ётқизилганди. 


Бошқа мақолалар