Туркистонлик битирувчилар тестда максимал балл тўплашди


  • 21 Май, 2026
  • 13

Туркистонда бир синфнинг бир йўла икки нафар ўқувчиси миллий ягона тест синовларида (ЕНТ) 140 баллдан жамғаришди.

Бундай рекорд натижани Ойсултан Жанбирбай ва Жасур Нишанбаев намойиш этдилар. Иккала мактаб ўқувчиси ҳам жаҳон тарихи ва инглиз тили фанларидан имтиҳон топширган. Бундан ташқари, улар аввалроқ IELTS имтиҳонидан ҳам муваффақиятли ўтиб, 6,5 баллдан қўлга киритган эдилар.

Жасурнинг тарихи ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини айниқса ҳайратда қолдирди: у январь ойидаги синов тестида 120 балл олган, кейинчалик бу кўрсаткични 128 га етказган, асосий имтиҳонда эса максимал 140 баллни қўлга киритган.

Берилган хабарларга кўра, иккала битирувчи ҳам Мақсут Нарикбаев номидаги университетнинг “Таржимачилик иши” мутахассислиги бўйича ўқишга киришни режалаштирмоқда.


Бошқа мақолалар