- 2020-06-27
Ўлкадаги фавқулодда вазият ва пандемияга қарамай Қозоғистон маънавий пойтахти бўлган Туркистон шаҳрида кенг кўламли объектлар қурилиши тугалланмоқда.
Қуйида қайси объектлар очилишга тайёр эканлигини келтириб ўтамиз:
Чироқ билан ёритилган фавворалар ишга тушди. Туркистон марказидаги умумий дам олиш жойлари ҳам фойдаланишга тайёр. Туркистон аҳолиси эса янгиланган шаҳар бўйлаб сайр қилиш учун карантин ниҳоясига етишини интиқлик билан кутмоқда.
Шаҳарда ҳозир карантин чоралари анча енгиллашган. Одамлар шаҳар бўйлаб ҳаракатланишлари мумкин. Лекин аввало “Amazing Turkestan” иловаси ёрдамида ҳаракатланишга рухсат олишлари керак.
Туркистон арбати ҳам меҳмонлар ва шаҳар аҳолисини қабулга тайёр. Шаҳарнинг жазирама иссиқ ҳавосини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир қисмига совутиш қурилмалари ўрнатилган дарахтлар экилган.
Ҳозирча Туркистон карантинга бекитилган шаҳарлар қаторидадир. Шаҳар бўйлаб фақатгина рухсатнома ёрдамида ҳаракатланиш мумкин.