Чимкент ҳокими алмашди


  • 28 Май, 2013
  • 1368

Чимкент шаҳрининг янги ҳокими этиб Дархан Сатыбалды тайинланди. Шаҳарнинг янги ҳокими Дархан Сатыбалды 1974 йили 26 мартда Сарыағаш тумани Абай қишлоғида туғилган.1996-99 йиллар бизнес билан шуғулланган. 2002 йилдан бошлаб давлат ишларида ишлаган. Унинг сўнгги иш жойи  Қозоғистон Республикаси Бош вазири девонхонаси мудири ўринбосари лавозими эди.

Чимкент шаҳрининг собиқ ҳокими Кайрат Молдасеитов саломатлиги ёмонлашгани боис ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этилганди. 46 ёшли К. Молдасеитов бу лавозимда 2012 йил 24 апрелдан бошлаб иш бошлаганди. Аввал у Туркистон шаҳрининг ҳокими лавозимида ишлаган эди. 


Бошқа мақолалар