Туркистон аэропорти Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин


  • 23 Сентябрь, 2020
  • 422

Туркистон шаҳридаги аэропорт қисқа муддатда қуриб битказилгани учун Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин. Бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари Сакен Қалқаманов маълум қилди.

Қалқаманов “Инвестор дунёда энг тез қурилган аэропорт сифатида Гиннес рекордлар китобига ариза бермоқчи. Бу билан бирга “Hazret Sultan Airport (HSA)” аэропорти сифати зарар кўрмади. Қурилиш боришини Нур-Султондан келган делегация кузатиб турди” деди.

Аэропортнинг техник жиҳатдан сентябрь ойи охирида ишга тушади. 2021 йил январдан эса йўловчилар Туркистонга учиб келишлари мумкин.

Аэропорт қурилиши 2019 йил май ойида бошланган бўлиб, терминалнинг йўловчи ўтказиш қуввати 1 йилига 3 миллион кишини ташкил этади. Ушбу лойиҳанинг инвестори “Turkistan International Airport” бўлиб, пудратчи Туркиянинг “YDA Group” компанияси ҳисобланади.


Бошқа мақолалар