Туркистонда янги завод қурилади


  • 18 Апрель, 2024
  • 174

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди юртимиз тадбиркорлари билан учрашиб, янги завод қурилишини муҳокама қилди. Учрашувда “ЕвразияТранзитГрупп” МЧЖ таъсисчиси ва раиси, “Казмехлитпром” вакили Серик Уалиев билан янги лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама этилди. “Казмехлитпром” компанияси Туркистон вилоятида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун махсус ташкил этилган. Ташкилот Қозоғистон ва МДҲ давлатларида транспорт-экспедитор хизмати ва юк вагон-цистерналарини тақдим этади.

Вилоят ҳокими “Бизнинг вилоят Марказий Осиёда бизнесни кенгайтириш учун янги имкониятлар очиб беради. Қозоғистоннинг логистика имкониятларини ошириш учун Туркистон вилоятида Марказий Осиё ва Евроосиё иқтисодий иттифоқ орасида экспорт-импортни ошириш мақсадида қуруқ порт қуриш режалаштирилмоқда. Инвестициялар жалб қилиш, ишлаб чиқаришни кўпайтириш бизнинг асосий йўналишимиз. Биз ташаббускор миллий компанияларга бизнесини ривожлантириши учун барча қўллаб-қувватлашни кўрсатишга тайёрмиз ва ҳамкорлигимиз узоқ йиллар давом этишимига умид қиламиз. Туркистон минтақаси меҳнат ресурсларига бой, бизнинг халқ жуда меҳнаткаш, об-ҳаво эса қулай. Тадбиркорлар учун мувофиқ инвестицион иқлим шакллантирилган” деди.

Режа амалга ошадиган бўлса, завод 20 гектар майдонни эгаллайди. У ерда вагонлар учун деталлар, ускуналар, тоғ-кон ва металлургия мажмуаси учун эҳтиёт қисмлари, қурилиш ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги ишлаб чиқарилади. Тадбиркор бу лойиҳа учун 20 миллион доллар сарфлашга тайёр. Лойиҳа қуввати йил сайин ошиб боради. Бир сменада 200 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади. 100 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланади.


Бошқа мақолалар