- 2012-04-23
Жорий йилдан Туркистондан Чимкент орқали Тошкентга борадиган тезюрар темир йўл қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида бош вазир Асқар Мамин маълум қилди.
Мамин “тор йўлак”ларни бартараф қилиш ва поездларни ўтказиш қувватини ошириш мақсадида Қозоғистон-Хитой ва Қозоғистон-Ўзбекистон йўналишларида темир йўлни модернизация қилиш бўйича ишлар бошланганлигини таъкидлади.
Асқар Мамин “Жорий йилда 1,1 триллион тенгелик инвестицион лойиҳалар иш бошлади. Сайёҳлар оқимини ошириш учун Туркистон-Чимкент-Тошкент тезюрар поезд темир йўли магистрали қурилиши бошланди” деди.