- 2019-11-06
Туркистон шаҳрини ривожлантириш бўйича бош режа ҳукуматда тасдиқланди.
Индустрия ва инфраструктура ривожланиш вазир ўринбосари Каирбек Ускенбаевнинг таъкидлашича, Туркистоннинг янги бош режаси шаҳарни туркий оламнинг маданий-маънавий маркази сифатида ривожлантириш ва транспорт, коммуникация ҳамда сайёҳлик ифраструктурасини ҳам таъминлайди.
Режа шаҳардаги ҳаётий муҳим соҳалар 2035 йилгача аҳолининг ўсиши ва сайёҳларнинг оқими ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган.
Транспорт инфраструктураси
Транспорт оқимини қайта бўлиш ва бўш ҳудудларни ўзлаштириш мақсадида баъзи бир қаватли уйларни кўчириш орқали йўл тармоғи ишлаб чиқилади.
Транспорт оқимини яхшилаш учун мавжуд йўллар кенгайтирилиб, 1069 км йўл қурилади. Автобус маршрутларининг узунлиги 533 кмдан 850 кмгача узайтирилади.
Сув таъминоти
Ускенбаев бугунги кунда шаҳарнинг сув истеъмоли суткасига 35 минг кубометргача эканлигини билдирди.
У: “Қорачиқ, Биресек-Хонтоғи ва Мирғалимсой ер ости сув заҳираси суткасига 177 минг кубометрни ташкил этади. Аҳоли 350 минггача етишини ҳисобга олганда заҳиралар Иқонсув-Хитой ер ости сувлари билан тўлдирилади ва 163 км узунликда водопровод тармоғи тортилади” деди.
Канализация ва иссиқлик таъминоти
Янги бош режага кўра, 25 минг кубометр қувватга эга янги канализация қурилиб, келгуси қуввати суткасига 125 минг кубометрга етказилади.
Бунга қўшимча 139 км лик канализация тармоғи ишга туширилади.
Газ таъминоти
Бугунги кунда шаҳар Бейнеу-Чимкент магистрал газ қувуридан йилига 130 минг кубометр табиий газ билан таъминланмоқда. 2050 йилга келиб, бу кўрсаткич йилига 215 минг кубометрга етказилади.
Электроэнергия
Электр таъминотига муқобил манба сифатида қуёш электростанцияси қурилади. Бундан ташқари, кўчаларни ёритиш ва сувни иситиш учун қуёш панелларидан фойдаланилади.