Туркистон вилояти ҳақида фармон имзоланди


  • 20 Июнь, 2018
  • 718

Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти номи Туркистон деб ўзгартирилди.

Президент Нурсултон Назарбоев Жанубий Қозоғистон вилоятининг номини Туркистон деб ўзгартирилиши ва вилоят маркази Туркистон шаҳрига кўчирилиши бўйича фармонга имзо чекди.

Назарбоев Жанубий Қозоғистон вилоятининг маркази Чимкентга республика аҳамиятига эга шаҳар статуси берилиши, вилоят номи Туркистон деб ўзгартирилиши ҳамда вилоят маркази Туркистон шаҳрига кўчирилиши ҳақидаги фармонни имзолади.

Нурсултон Назарбоев ўз нутқида 1 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Чимкентга республика аҳамиятига эга шаҳар статуси берилганини айтиб “Туркистон вилоятининг маркази юз йиллар мобайнида қозоқ хонлигининг ва бутун турк оламининг сиёсий ва маънавий ҳаёти қалби бўлган Туркистон шаҳри бўлади” деди.

Фармон тарихий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган президент “Чимкент фақатгина ўлкамиз эмас, Ўрта Осиё минтақасининг инвестициялар, технология ва интеллектуал манбалари учун янги марказ бўлади. Бунинг учун бутун имконлар ва керакли потенциал мавжуд” деди.


Бошқа мақолалар