Туркистонда сел кўприкни оқизиб кетди


  • 22 Март, 2024
  • 118

Ижтимоий тармоқларда Туркистон вилоятининг Кентау шаҳри билан Қарноқ қишлоғи орасидаги кўприкни сел ювиб кетиб, фақатгина юпқа асфальт қатлами қолгани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Туркистон вилояти ҳокимияти кучли ёмғирдан кейин сойдаги сув сатҳи кўтарилиб кетганлигини маълум қилди. Натижада Қарноқ қишлоғидаги узунлиги 30 метр, эни 10 метр бўлган кўприкнинг баъзи бўлакларини сел оқизиб кетган.

Ҳокимиятда “Ҳозирги вақтда аҳоли пункти учун ҳеч қандай хавф-хатар йўқ. Кўприкни тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Маҳаллий ҳокимият ва фавқулодда вазиятлар департаменти тегишли чораларни кўрмоқда” деб маълум қилишди.

Бундан ташқари, Сўзоқ туманининг Бақирли қишлоғига киришдаги кўприкни ҳам сел оқизиб кетди. Ҳокимият кўприкни қайта тиклаш ишларини олиб бормоқда.


Бошқа мақолалар