- 2019-10-22
8 март муносабати билан яқиндагина ўзининг 2000 йиллигини нишонлаган қўҳна ва навқирон Қорачиқ қишлоғидаги улкан билим даргоҳи – “Турон” мактабининг мажлислар залида ташкил этилган тадбирда қишлоғимизнинг серзаҳмат меҳнати билан ўзгаларга намуна бўлган онахонлар "Алемнинг асылы" медали, ёш авлодга таълим-тарбия берган фахрий устозлар "Мартабали устоз" медали, қишлоқ ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган бир гурух фаоллар Қозоғистон республикаси ўзбеклари "Дўстлик" ҳамжамиятининг "Дўстлик" медали билан такдирландилар. Қишлоқдаги бир гуруҳ меҳнатда тобланган, даврга мос муносиб фарзандлар тарбиялаб вояга етказган ёши улуғ, қаҳрамон, ҳожи оналар - Анвар ая Бобохонова, Меҳринисо ая Нишонова, Норпочча ая Мамметова, Обод ая Нишонова, Фариза ая Абдуғаппарова, собиқ советлар даврида Қозоғистон Олий Советининг депутатлари ҳамда Қозоғистон Компартияси сеъздларига делегат бўлган теримчи онахонимиз Мағфират ая Ҳаётова, аёллардан чиққан биринчи механизатор Аяжон ая Нуриддинова ҳамда Нағима ая Мараимова, Тошбиби ая Мамметова, Анор ая Алиакбаровалар “Алем асили” медали билан тақдирланди. Шу билан бирга қишлоқ ёшларининг билимли, одобли-ахлоқли, замонининг муносиб фарзандлари бўлиб етишишларига камарбаста бўлиб, ҳозирда фахрий ҳордиқда бўлган, мактабда турли хил раҳбарлик лавозимларида хизмат қилишган маориф аълочилари, методист устозлар Лазокат ая Норметова, Лолахон ая Юсубалиева, Манзура ая Аҳмедова, Муҳтарама ая Мусаева, Бибизаҳро ая Мамаджонова, Ҳабиба ая Умарова, Зиёда ая Тошниёзова, Малар ая Азимова, Зумрад ая Бобохоновалар кўп йиллик устозлик фаолиятлари учун “Мартабели устоз”медали билан тақдирландилар.
Мукофатланганлар ўзларининг камтарона меҳнатлари учун берилган совринларга миннатдорчиликларни билдиришди. Уларни мактаб директори Аҳмаджон Аҳмедов, Қишлоқ ўзбек маданияти маркази раиси Мирзахон Адҳамов, ўқитувчилар ва ўқувчилар қутлашди. Ўзининг 30 йиллигини нишонлаш арафасида турган республикада ягона бўлган ўзбек халқ театри директори Болат Сембеков ҳамда ҳаваскор хушовоз хонанда Шарифжон Исмоилов, Одилжон Азизбеков, Қозоғистон Ўзбеклари ”Дўстлик” ҳамжамияти бошқарувининг аъзоси Саид Хайрулла ўғли , Вилоят ўзбек маданияти маркази раиси ўринбосари , “Улес”хайрия жамғармаси раиси Абдураҳим Қўчқоровлар ширин суханлари билан байрамлари ва мукофатлари билан муборакбод этишди. Шунингдек, тадбирда қишлоқ фаолларидан Акрам Султонов, Алихон Алиакбаров, Сафидулла Қўшоновлар Қозоғистон Ўзбеклари Жамиятининг “Дўстлик” медаллари билан тақдирланишди.
Бундан ташқари, 8 март - Халкаро хотин-қизлар байрами арафасида қишлоғимизнинг ёши улуғ кайвони оналаридан бири - 96 ёшли Кимё ая Исмоиловани Қорачиқ кишлок ўзбек маданият маркази раиси ўринбосарлари Қодир ака Ахмедов ва Сафидулла Қўшонов, Саид Хайрулла ўғли зиёрат қилиб, унга "Алемнинг асили" медали топширилди.