Бир ярим йилда 700 китоб


  • 8 Март, 2024
  • 116

Туркистон шаҳридан 13 ёшли мактаб ўқувчиси рекорд ўрнатди. Фотима Алишерқизи бир ярим йилда 700 дан ортиқ китоб мутолаа қилди. Ёш китобсевар бир китобни ўқиб тугатиш учун уч соатдан кўп вақт сарфламайди.

Мумтоз адабиёт ва фэнтези қизалоқнинг энг севимли жанрларидан.

Фотима “Китоблар ичида энг севимлиси бу – Гарри Поттер ҳақидаги китоблар. Агар адашмасам, 20 йил аввал Джоан Роулинг томонидан ёзилган. “СтифРолд” нашриёти бу китобларнинг 7 жилдини қозоқ тилига таржима қилиб чоп этган. Китобларнинг тақдимоти бизнинг мактабда бўлиб ўтди. Ушбу китоб устида махсус тадқиқот ўтказилди. Бу асарни ўқиган кишилар зўравонликнинг ҳар қандай шаклини қабул қилмайди. Кўплаб кишилар китобни ёзилган тилида ўқиш учун инглиз тилини ўрганишди. Менинг ҳам истагим шундай. Шунинг учун чет тилини ўрганишни бошладим” деди.

Фотима китоб ўқишни китоб терапияси деб атайди. Чунки мутолаа қилиш ақлий мослашувчанлик ва уддабуронликни ошириб, депрессия ва хавотирни камайтиради.

Ёш китобхон “Мен кўплаб қозоқ адабиётини ўқиб чиқдим. Менинг севимли муаллифларим – Миржақип Дулатули, Беимбет Майлин. Мен ёқтирган китоблардан бири бу Қаржаубай Омарули томонидан ёзилган “Аке” асаридир. Аслида кўплаб қозоқ адабиётидаги асарлар қайғули якунланади. “Аке” романида эса ҳаммаси яхшилик билан тугайди. Бу китоб ўсмирлар учун аталган” деди.

Фотима қўлга киритган ютуғи билан чекланиб қолмоқчи эмас. У беш йилда камида 5 минг китобни ўқиб тугатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.


Бошқа мақолалар