Туркистон вилоят ҳокимига янги ўринбосар


  • 20 Январь, 2023
  • 184

Нуралхан Кушеров Туркистон вилоят ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланди. Қозоғистон республикаси Президент администрацияси келишуви билан ҳамда Туркистон вилоят ҳокими кўрсатмасига биноан вилоят ҳокими ўринбосари лавозимига Кушеров Нуралхан Оралбаевия тайинланди.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди янги ўринбосарни аппарат йиғилишида таништирди. Кушеров Нуралхан ушбу лавозимда бошқа ишга ўтиш сабабли истеъфога чиққан Арман Сабитов ўрнини эгаллади.

Нуралхан Кушеров 1984 йили Чимкентда туғилган. Маълумоти олий.  М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети, Қозоқ гуманитар-ҳуқуқ университети, Россия халқ хўжалиги ва Москвадаги Россия федерацияси президенти ҳузуридаги давлат хизматлари  академияларини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодиёт, молия ва кредит, ҳуқуқшунослик.

Меҳнат фаолиятини 2008 йил Қозоғистон республикаси парламент мажлиси депутати ёрдамчиси лавозимида бошлаган.

2009-2011 йиллар Астана шаҳри Алмати туманининг солиқ бошқармасида солиқ аудити бўлимида бош мутахассис бўлиб ишлаган.

2010 - 2014 йиллар Астана шаҳридаги Есил тумани солиқ бошқармасида бошлиқ ўринбосари;

2014 - 2015 йиллар Астана шаҳридаги Есил тумани давлат даромадлари бошқармаси бошлиғи, Астана шаҳри солиқ қўмитаси раиси ўринбосари;

2015 - 2018 йиллар Чимкент шаҳар ҳоким ўринбосари;

2018 - 2021 йиллар Чимкент, Ақтау шаҳар давлат даромадлари бошқармасида бошлиқ;

2021 йилдан эътиборан Атирау вилоят давлат даромадлари департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. 


Бошқа мақолалар