- 2020-05-01
8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Қорачиқ қишлоқ ўзбек маданият маркази раиси Мирзахон ҳожи ака Адҳамов ва унинг ўринбосари Сафидулла Қўшонов ҳамда Қозоғистон Ўзбеклари ”Дўстлик” ҳамжамияти бошқарувининг аъзоси Саид Хайрулла ўғли қишлоқ ривожида ўзининг меҳнати ила муносиб улуш қўшган кайвони онахонлар - 100 ёшли Назира ая Маменова, 95 ёшли Ирис ая Мухитова, мехнат фахрийлари Зоя ая Аминова ва Озод ая Мадалиева, Анвара ая Бобохоноваларни зиёрат қилиб, "Алемнинг асили" медалини топширишди.
Бундан ташқари, билан ўз даврида Туркистон шаҳар кенгаши депутати бўлиб сайланган қадрли устоз, кўплаб қизларга тикувчилик сир-асрорларини ўргатган мураббий Зумрад опа Бобохонова, ёш авлодга таълим-тарбия берган қадрли устозлар Махфират ая Оллоберганова ва Малика ая Худойбергановаларни табриклаб, "Мартабали устоз" медаллари билан такдирланди. 93 ёшли Қумри ая Юнусовага марказ раиси Мирзахон ҳожи рўмол тақиб, сиҳат-саломатлик тилади.