- 2024-05-23
Қозоғистон экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нисанбаев ва Туркистон вилоят ҳокими ўринбосари Ермек Кенжеханули Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги университетнинг ботаника боғини зиёрат қилишди. Университет ректори Жанар Темирбекова ботаника боғи фаолияти билан таништириб ўтди.
Вазир ботаника боғига мутахассислар алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб, ўсимликларни яхшилаб парваришлаш кераклигини айтди. Бу биринчи навбатда кўчатни қаттиқ минтақавий иқлимга мослаштириш учун керакли.
Эслатиб ўтамиз, ботаника боғи университет ҳудудида 29 йил аввал барпо этилган бўлиб, майдони 88 гектарга тенг. Ботаника боғида декоратив, мевали, бутасимон ва гулли дарахтларнинг 127 тури мавжуд. Боғда дарахт ва буталарни парваришлаш учун замонавий технологияларга эга мутахассислар фаолият кўрсатади.
Нисанбаев бундан ташқари шаҳар атрофида барпо этилаётган яшил белбоғни ҳам кўздан кечириб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Вазир яшил белбоғ ҳудудида кўпроқ шу ернинг иқлимига мослашган маҳаллий дарахтларни кўпайтириш кераклигини таъкидлади. Президентнинг кўрсатмасига мувофиқ 2019-2022 йилларда Туркистон шаҳри атрофига 7700 гектарлик яшил белбоғ барпо этиш режалаштирилганди. Ҳозирги вақтда бу режа 15 минг гектарга етказилди. Бундан 8 минг гектари баргли дарахтлар, 7 минг гектари эса саксовулдан иборат.